Barcha yangiliklar
ЁШЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭШИТИЛДИ ВА АМАЛИЙ ЧОРАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Gallery image 197107
Gallery image 197108
Gallery image 197109
Gallery image 197110
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
24 Iyul 2026
15:41

ЁШЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭШИТИЛДИ ВА АМАЛИЙ ЧОРАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

ЁШЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭШИТИЛДИ ВА АМАЛИЙ ЧОРАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Бугун Янгиқўрғон туманидаги 17-сонли мусиқа мактабида туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромовичнинг ўзи сайланган 17-Қутлуқтол сайлов округи ёшлари билан очиқ мулоқоти ўтказилди.
Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтираётган масалалар юзасидан мурожаат ва таклифларини билдирдилар.
Жумладан, имтиёзли ҳамда тадбиркорлик кредитларини олиш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, деҳқончилик учун ер ажратиш, нонвойчилик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик қилиш учун жой ажратиш, мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш, электр тармоқлари корхонасида амалиёт ўташ ҳамда спорт соҳасини ривожлантиришга доир масалалар кўтарилди.
Ҳар бир мурожаат масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди. Айрим масалалар жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар эса назоратга олиниб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.
Мулоқот давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунар эгаллаши учун зарур шароитлар яратиш ҳамда билдирилган таклифларни амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.