Barcha yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ижрода
Gallery image 23024
RAMANOVA FIRUZA SAPARBAYEVNA
13 Yan 2025
11:06

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ижрода

 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашига сайланган депутат Р.Болтаев Президентимизнинг «мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, ўзи сайланган “Ж.Мангуберди” маҳалласи худудида жойлашган 18-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшлар билан учрашди. 

Фармонда илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш кераклиги, мактабгача таълим ва тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини жорий этиш бўйича бир қанча ишлар қилиниши белгилаб берилганлигини тушунтирди.