Barcha yangiliklar
Округда сессия кун тартибидаги масала ўрганилди
Gallery image 193179
Gallery image 193180
Gallery image 193181
Gallery image 193182
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
20 Iyul 2026
18:10

Округда сессия кун тартибидаги масала ўрганилди

Округда сессия кун тартибидаги масала ўрганилди
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мутахассиси М. Имамов ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна 55–Заркент сайлов округида ўрганиш ишларини олиб бордилар.
Ўрганиш давомида вилоят Кенгаши депутати Баҳодир Абдуллаев сайланган округда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши сессияси кун тартибига киритилган масала юзасидан ҳудуддаги мавжуд ҳолат таҳлил қилинди.
Маҳалла «еттилиги» аъзолари билан суҳбат ўтказилиб, ҳудуддаги ижтимоий муҳит, аҳоли мурожаатлари ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.
Шунингдек, профилактика инспектори билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари ўрганилди. Ҳудуднинг зарур нуқталарига қўшимча видеокузатув камераларини ўрнатиш бўйича таклифлар билдирилди.
Аниқланган масалаларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.