Barcha yangiliklar
Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан сайланган 1-«Зарафшон» сайлов округи депутати, туман ҳокими Адизов Умиджон Ҳасанович туманда барпо этилаётган “Умуммиллий бирдамлик боғи”да
Gallery image 192509
Gallery image 192510
Gallery image 192511
Gallery image 192512
KAMOLOV SHOXRUX ERGASHEVICH
13 Iyul 2026
09:24

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан сайланган 1-«Зарафшон» сайлов округи депутати, туман ҳокими Адизов Умиджон Ҳасанович туманда барпо этилаётган “Умуммиллий бирдамлик боғи”да

Ташриф давомида боғ ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишларининг бориши, инфратузилма объектларини барпо этиш, кўкаламзорлаштириш ва аҳоли учун замонавий дам олиш масканини яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар кўздан кечирилди.

Шунингдек, масъул ташкилотлар ва пудратчилар билан суҳбатлашилиб, қурилиш ишларининг сифати ва белгиланган муддатларда якунланиши юзасидан топшириқлар берилди. Боғ ҳудудини аҳоли, айниқса ёшлар ва оилалар учун қулай ҳамда замонавий масканга айлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Туман ҳокими мазкур лойиҳа ҳудуд аҳолисининг маданий ҳордиқ чиқариши, экологик муҳитни яхшилаш ва фуқароларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.