Barcha yangiliklar
МУРОЖААТ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛИБ, АМАЛИЙ ЧОРАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Gallery image 189115
Gallery image 189116
Gallery image 189117
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
15 Iyul 2026
13:39

МУРОЖААТ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛИБ, АМАЛИЙ ЧОРАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

МУРОЖААТ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛИБ, АМАЛИЙ ЧОРАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати А. Нажмиддинов ўзи сайланган округ ҳудудида бўлиб, маҳаллада яшовчи бир гуруҳ фуқаролар билан учрашди ҳамда уларнинг мурожаатларини жойида ўрганди.
Учрашув давомида маҳалладаги 14 та хонадонни тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи кўтарилди. Фуқаролар мавжуд сув тармоғида босим етарли эмаслиги сабабли кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган ичимлик сувидан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келаётганини билдирдилар.
Мазкур муаммони қисқа муддатларда бартараф этиш мақсадида масъул ташкилотлар раҳбарлари ва мутасаддиларга мавжуд сув тармоғини янгилаш, хонадонларни етарли сув босимига эга бўлган манбага улаш ҳамда белгиланган ишларни сифатли бажариш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Мурожаат ижроси депутатлик ва жамоатчилик назоратига олинди.