Barcha yangiliklar
#Deputat faoliyati#
Gallery image 21440
Gallery image 21441
Gallery image 21442
Gallery image 21443
Gallery image 21444
Gallery image 21445
MURODOV RAXMAT AXADOVICH
18 Dek 2024
10:00

#Deputat faoliyati#

Маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида Халқ депутатлари Жондор туман Кенгаши депутати Қувондиқ Сафаров 21-Пўлоти сайлов округи ҳудудида бўлди. 

Дастлаб, депутат “ Пўлоти ” ҳамда "Демун " маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли билан учрашди. Мулоқот мобайнида сайловчилар томонидан электр қувватини кўтариш, 10- сонли мактабга бориш учун хусусан ўқувчиларга йўл ёқасидан кичик пиёдалар йўлаги, ички йўлларни шағаллаштириш масалаларида кўмак бериш мазмунида мурожаатлар қилдилар.

Вақт талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли корхона раҳбарларига “Депутат сўровлари” чиқарилди, айрим масалаларда ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Шунингдек, маҳаллаларда Янги йил байрами муносабати ташкил этиб борилаётган арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасидаги маҳсулотларнинг нарх-наволарини ўрганди.