Barcha yangiliklar
Депутат фаолиятидан
Gallery image 20905
BOSIMOV SARDOR ZOKIR O‘G‘LI
16 Dek 2024
16:15

Депутат фаолиятидан

Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгаши депутати Тураев Мустафакул Алимович Дўнгариқ маҳалласида бўлиб, маҳалла фаоллари ва фуқаролар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида маҳалладаги долзарб муаммолар, жумладан, инфратузилмани ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя, ёшлар бандлиги ҳамда таълим сифатини яхшилаш каби масалалар муҳокама қилинди. Тураев Мустафакул Алимович фуқароларнинг таклиф ва мурожаатларини эшитиб, уларни ҳал этиш юзасидан аниқ чоралар кўришга ваъда берди.