Barcha yangiliklar
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ
Gallery image 180871
Gallery image 180872
Gallery image 180873
Gallery image 180874
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
07 Iyul 2026
09:30

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Сидиқов Дилшод Ҳасанбоевич томонидан 10-Гулшан сайлов округи ҳудудида жойлашган 23-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида муассасада тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилиши, озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш ҳолати ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши кўздан кечирилди.
Шунингдек, муассасада мавжуд муаммолар, хусусан, сув таъминоти билан боғлиқ масала ҳам ўрганилиб, ушбу муаммони ҳал этиш бўйича тегишли таклифлар билдирилди.
Депутатлик ўрганиши давомида масъулларга болалар учун хавфсиз, соғлом ва қулай муҳит яратиш, озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган талаблар асосида сақлаш ҳамда таълим-тарбия жараёни сифатини янада ошириш юзасидан тавсиялар берилди.