Barcha yangiliklar
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ
Gallery image 178228
Gallery image 178229
Gallery image 178230
Gallery image 178231
YUSUPOV IBRATJON ISLOMJONOVICH
03 Iyul 2026
16:41

ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ

Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашининг 20-Тинчлик сайлов округидан сайланган депутати Тожибоев Орибжон Ҳакимжонович, Кенгаш котибияти мудири А. Мадумаров ҳамда бош мутахассис И. Юсупов Аҳиллик маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ўрганиш давомида маҳаллада аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилган лойиҳаларнинг ижроси кўздан кечирилди. Хусусан, ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида маҳалла аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш имкониятлари кенгайгани қайд этилди.

Шунингдек, масъуллар билан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, лойиҳаларнинг сифатли ва белгиланган муддатларда якунланишини таъминлаш ҳамда аҳоли учун қулай шарт-шароитларни янада яхшилаш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.