Barcha yangiliklar
Депутат назорати ва амалий ўрганишлар.
Gallery image 178211
Gallery image 178212
Gallery image 178213
Gallery image 178214
Gallery image 178215
YUSUPOV IBRATJON ISLOMJONOVICH
03 Iyul 2026
16:40

Депутат назорати ва амалий ўрганишлар.

Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгаши депутати Х.Қодирова томонидан ҳудудларда аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва ижтимоий муҳитни соғломлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Хусусан, депутатнинг навбатдаги ишчи ўрганиши "Маърифат" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Ўрганиш давомида маҳаллада аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга масъул бўлган "Маҳалла еттилиги" ходимларининг кундалик фаолияти, уларнинг иш самарадорлиги ҳамда фуқаролар билан олиб бораётган мулоқотлари ҳолати атрофлича таҳлил қилинди.

Депутат маҳалла еттилиги вакиллари (маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори) билан учрашиб, қуйидаги устувор вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратди.