Barcha yangiliklar
Коррупциявий омилларни аниқлаш юзасидан ҳамкорлик
Gallery image 176686
Gallery image 176687
Gallery image 176688
Gallery image 176689
Gallery image 176690
YUSUPOV IBRATJON ISLOMJONOVICH
02 Iyul 2026
16:53

Коррупциявий омилларни аниқлаш юзасидан ҳамкорлик

Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгаши котибияти бош мутахассиси А.Отажонов, Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия раиси Х.Сотиболдиев ҳамда комиссия раиси ўринбосари Ш.Умаров билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ–71-сон Фармони ижроси юзасидан Пахтаобод туман адлия бўлимида бўлди.

Учрашув давомида мазкур Фармонда белгиланган вазифалар, хусусан, ҳар ойда муайян бир йўналишда коррупциявий омилларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва натижалари бўйича маҳаллий Кенгаш сессиясига тегишли масалаларни киритиш амалиётини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш ҳамда давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.