Barcha yangiliklar
Аҳолига бепул дори-дармонлар тарқатилди.
Gallery image 176649
Gallery image 176651
Gallery image 176653
Gallery image 176655
Gallery image 176657
Gallery image 176659
Gallery image 176661
YUSUPOV IBRATJON ISLOMJONOVICH
02 Iyul 2026
16:47

Аҳолига бепул дори-дармонлар тарқатилди.

Халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, айниқса, маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, беморлар ва кекса нуронийлар ҳолидан хабар олиш — доимий эътиборда.

Халқ депутатлари туман Кенгаши 20-Саноат сайлов округи депутати Х.Қодирова ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди билан ҳамкорликда навбатдаги йирик хайрия ва тиббиёт тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида ҳудуд аҳолиси, жумладан, сурункали касалликларга чалинган фуқаролар, кам таъминланган оилалар ва ёш болали оналар учун бепул дори-дармон воситалари ҳамда зарур тиббий препаратлар тарқатилди.

Бу хайрли ташаббуснинг асосий мақсади:

Аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини яхшилаш ва тиббий маданиятини юксалтириш;
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ва доимий дори истеъмол қилишга эҳтиёжи бор фуқароларга манзилли моддий ва маънавий кўмак бериш;
“Инсон қадри учун” тамойили асосида ҳар бир хонадонга тиббий ғамхўрликни киритиш.
Дори-дармонлар тарқатиш жараёнида малакали мутахассислар томонидан аҳолига препаратларни қабул қилиш қоидалари, соғлом турмуш тарзига амал қилиш бўйича зарур тавсиялар ҳам бериб ўтилди.
Маҳалладошларимизнинг кўзидаги миннатдорлик ва уларнинг дуолари — олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг олий эътирофидир!