Barcha yangiliklar
Хафталик иш режаси доирасида депутат  А.Авлоний махалласида ўрганиш тадбирини олиб борди
Gallery image 176648
Gallery image 176650
Gallery image 176652
Gallery image 176654
Gallery image 176656
Gallery image 176658
Gallery image 176660
Gallery image 176662
Gallery image 176663
XAMDAMOV TOXIRBEK JAMSHID O‘G‘LI
30 Iyun 2026
16:52

Хафталик иш режаси доирасида депутат  А.Авлоний махалласида ўрганиш тадбирини олиб борди

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати А.Каримов “А.Авлоний” МФЙ “Обод махалла” дастури  ижроси доирасида олиб борилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари, "Хавфсиз ҳудуд" лойиҳаси асосида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, уларнинг натижаларини (24 та тавсиявий саволнома асосида) ўрганди.

🗣️ Жумладан, махаллани тоза сақлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, дарахтларга шакл бериш, майиший чиқиндиларни ўз вақтида худуддан олиб чиқиб кетиш, кўп қаватли уйларга туташ ички кўчаларда автоулов сақлаш билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратди.

🗣️ Депутат А.Каримов ёшлар ва хотин-қизлар масаласи бўйича маъсуллар билан, худудда хуқуқбузарлик профилактикаси статистикаси хамда жиноятчилик содир этилишини олдини олишда махалла еттилиги томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида  сухбалашди.

🛡 Худудда хуқуқбузарлик профилактикаси хамда жиноятчилик бўйича статистика маълумотларини олди.

🗣️ 2026-йилнинг 2-чораги якунлари бўйича  туманда  ПҚ-1 ижросини Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида махаллалар кесимида мухокамаси бўлиб ўтишини махалла еттилигига маълум қилди. Ушбу йўналишда чора-тадбирларни жонлаштиришни, хозирда “Яшил худуд”даги махаллани  “қизил худуд”га тушиб қолмаслик чораларини кўриб боришни тавсия қилди.