Barcha yangiliklar
Депутатлар маҳаллада: Маиший чиқиндиларни олиб чиқиш ҳолати ўрганилди
Gallery image 171058
Gallery image 171059
Gallery image 171060
Gallery image 171061
Gallery image 171062
Gallery image 171063
YUSUPOV IBRATJON ISLOMJONOVICH
26 Iyun 2026
15:25

Депутатлар маҳаллада: Маиший чиқиндиларни олиб чиқиш ҳолати ўрганилди

2-Дўнгқишлоқ сайлов округидан сайланган депутат Алижонов Тожиддин Абдушукурович депутат Х.Сотиболдиев, туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси А. Отажоновлар билан биргаликда Тўққизбоғ маҳалласида маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқилиши ҳолатини ўрганди.

рганиш давомида маҳалла аҳолиси билан яқиндан суҳбат ўтказилди. Мулоқот давомида фуқаролар чиқинди ташувчи махсус транспорт воситалари белгиланган графиклар асосида, ўз вақтида келаётганини ва кўрсатилаётган хизматлардан ҳеч қандай эътирозлари йўқлигини билдирдилар.

Ҳозирги кунда ушбу ҳудуд аҳолисига «Анд Обод» МЧЖ томонидан сифатли санитар тозалаш хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Ҳудудлар тозалиги ва экологик барқарорликни таъминлаш борасидаги назорат тадбирлари давом этади.