Barcha yangiliklar
Янги таҳрирдаги Конституция  - адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадамдир
Gallery image 1026
Gallery image 1027
Gallery image 1028
Gallery image 1029
Gallery image 1030
Gallery image 1031
Gallery image 1032
ZAYNABIDINOV BOBURJON BAXTIYAROVICH
24 Mar 2023
10:52

Янги таҳрирдаги Конституция - адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадамдир

           Бугун халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Д.Мехмонова томонидан Қувасой шаҳар Тиббиёт бирлашмасида тибиёт ходимларига янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасини мазмун-моҳиятини тушинтириш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.

         Тадбирда янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, мазмуни ва моҳияти, Конституциявий ислоҳотлар муҳим ғоя ва қоидаларни акс эттирувчи бир қатор асосий ўзгартиш ва қўшимчалар, Конституциявий қонун лойихасининг боб ва моддалари батафсил тушунтирилди.

            Буларнинг ҳаммаси янги таҳрирдаги Конституцияда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олингани, Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамият жипслашгани, Бош Қомусимиз том маънода халқ Конституцияси бўлаётганидан далолат беради.