Barcha yangiliklar









YUSUPOV IBRATJON ISLOMJONOVICH
16 Iyun 2026
16:38
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ
18-Гулистон сайлов округидан сайланган депутат Ферузахон Козимжоновна Ахмадалиева "Боғигулистон" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудуддаги долзарб масалаларни ўрганди.
Маҳалланинг "Оқшом" кўчасида электр таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида бир қатор ишлар бошланган. Хусусан, эски симёғочлар ўрнига янги бетон устунлар (сталбалар) олиб келиб ўрнатилган ҳамда тармоқ тортиш учун замонавий СИП кабеллари етказилган. Аммо ҳозирда ушбу хайрли ишлар якунланмай қолган.
Депутат Ф.Ахмадалиева мазкур масалани жойида ўрганиб, аҳолига қулайлик яратиш ва ишларни тез фурсатда якунлаш мақсадида туман ҳокимлигига депутат сўрови киритишни белгилаб олди.
Муаммонинг узил-кесил ҳал этилиши Кенгаш ва депутат назоратида бўлади.