Barcha yangiliklar
Deputat faoliyatidan
Gallery image 161024
Gallery image 161025
TAUBAYEV KUVANISHBEK MIRZAKULOVICH
15 Iyun 2026
10:55

Deputat faoliyatidan

Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутат Рўзигул Муратова Кенгаш котибияти мутахассиси Гулзада Умарова билан биргаликда ўз сайлов округида жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлиб, муассаса фаолияти билан яқиндан танишди.

✅Ташриф давомида спорт мактабида болалар ва ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, спорт инфратузилмаси, спорт заллари ҳамда улардаги спорт анжомларининг ҳолати атрофлича ўрганилди. Шунингдек, объектнинг техник ҳолати, жиҳозланганлик даражаси ва улардан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.

❤️Ўрганишлар давомида “Долзарб 90 кун” доирасида ёшларни спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт тўгараклари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланиш юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди.