Barcha yangiliklar
Халқ депутатлари Бўстон туман кенгаши  депутати Каримахон Матмуродова "Наврўз" МФЙ да "Депутат махаллада" лойихаси асосида амалга оширган ишлари юзасидан
Gallery image 935
Gallery image 936
Gallery image 937
Gallery image 938
Gallery image 939
Gallery image 940
Gallery image 941
Gallery image 942
MATMUROTOVA KARIMAXON OBITOVNA
16 Mar 2023
07:45

Халқ депутатлари Бўстон туман кенгаши депутати Каримахон Матмуродова "Наврўз" МФЙ да "Депутат махаллада" лойихаси асосида амалга оширган ишлари юзасидан

Маълумки, Президентимизнинг сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашувида халқимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда сиёсий партияларнинг ўрни катталиги таъкидланиб, улар ўз депутатлари орқали ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиши, айни пайтда ечими бўйича таклифлар бериши, айниқса, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориши юзасидан муҳим тавсиялар илгари сурилган эди.

Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати Каримахон Матмуродова "Наврўз" МФЙ да "Депутат махаллада" лойихаси асосида махалла фуқаролар йиғини ўрамидаги №17-умумтаълим мактаби, хусусий мактабгача таълим ташкилоти хамда махалладаги хонадонларда махалла фаолллари билан юзма-юз холатда учрашиб, махаллада амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини бориши, таморқалардан унумли фойдаланиш борасидаги ишлар билан танишди. Шунингдек, фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар ўз жойида мутасадди ташкилотлар хамкорлигида ўз ечимини топди.