Barcha yangiliklar
Терактаги маҳалласидаги ишлар депутат назоратида.
Gallery image 156678
Gallery image 156679
Gallery image 156680
Gallery image 156681
Gallery image 156682
Gallery image 156683
YUSUPOV IBRATJON ISLOMJONOVICH
08 Iyun 2026
15:48

Терактаги маҳалласидаги ишлар депутат назоратида.

Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгаши котибияти мудири А.Мадумаров томонидан «Терактаги» маҳалла фуқаролар йиғинида махсус дастур доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва инфратузилма лойиҳаларининг бориши жойига чиққан ҳолда қатъий назоратдан ўтказилди.

Ўрганишлар давомида ҳудуддаги ички ариқларни замонавий бетон лотокларга алмаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилаётгани кўздан кечирилди. Ушбу жараён якунланиши билан маҳалла йўлларини тўлиқ асфальтлаш ишлари бошланиши белгиланган бўлиб, Котибият мудири томонидан ҳар бир босқични сифатли ва муддатида бажариш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.