Barcha yangiliklar
Ohangaron tumani Xalq Deputatlari kengashining navbatdagi 26-sessiya
Gallery image 151178
Gallery image 151179
Gallery image 151180
Gallery image 151181
Gallery image 151182
Gallery image 151183
Gallery image 151184
Gallery image 151185
ABDUKODIROV UTKIR UMIRZAKOVICH
23 May 2026
12:53

Ohangaron tumani Xalq Deputatlari kengashining navbatdagi 26-sessiya

Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдаги 26-сессияси бўлиб ўтди. Унда туманда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятлар профилактикаси, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ёшлар билан ишлаш каби қатор долзарб масалалар муҳокама марказида бўлди.

🔍Сессия кун тартибига мувофиқ, Оҳангарон тумани прокурори томонидан 2026 йилнинг биринчи чораги давомида туманда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва уларнинг келиб чиқиш омилларини бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар хусусида ахборот берилди.

🔍Шунингдек, туман Ички ишлар бўлими масъуллари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳисобот тақдим этилди.

🔍Сессияда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда бу борада тегишли хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

🔍Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлари ижроси доирасида Оҳангарон туманида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Мутасаддилар томонидан сувдан оқилона фойдаланиш, мавжуд инфратузилмани яхшилаш ва соҳадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар хусусида маълумотлар берилди.

🔍Ёшлар сиёсати йўналишида ҳам амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, Оҳангарон туман Ёшлар ишлари бўлимининг 2026 йил биринчи чорагидаги фаолияти юзасидан ахборот тингланди. Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги ишларга алоҳида урғу берилди.

🔍Бундан ташқари, тумандаги географик объектларни номлаш ва қайта номлаш, мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда Оҳангарон туманини мазкур йўналишда намунали ҳудудга айлантириш бўйича ҳаракатлар режасини тасдиқлаш масалалари ҳам депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

🔍Сессия якунида кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.