Barcha yangiliklar
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказида коррупциявий омилларни бартараф этиш масалалари ўрганилди
Gallery image 149838
Gallery image 149839
Gallery image 149840
Gallery image 149841
Gallery image 149842
Gallery image 149843
YUSUPOV IBRATJON ISLOMJONOVICH
21 May 2026
16:10

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказида коррупциявий омилларни бартараф этиш масалалари ўрганилди

Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Х.Сотиболдиев, аъзолари Ш.Умаров, Ф.Ахмадалиева ҳамда туман адлия бўлими мутахассиси томонидан “Инсон” ижтимоий марказида коррупсиявий омилларни аниқлаш масаласида ўрганиш олиб борилди. Жараёнда марказда кўрсатилаётган хизматларнинг қонунийлиги ва шаффофлиги кўздан кечирилди.

Ўрганиш давомида ижтимоий ёрдамлар тайинланишида адолат мезонларига амал қилиш, инсон омилини камайтириш ва коррупцияга йўл қўймаслик чораларига эътибор қаратилди. Марказ ходимларига соҳада қонун устуворлигини таъминлаш ва хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича зарур тавсиялар берилди.