Barcha yangiliklar
Аҳоли мурожаатлари депутатлар эътиборида
Gallery image 149747
Gallery image 149748
Gallery image 149749
Gallery image 149750
Gallery image 149751
Gallery image 149752
Gallery image 149753
Gallery image 149754
Gallery image 149755
Gallery image 149756
ORIFBAYEV ORIFJON ODILJON O‘G‘LI
21 May 2026
15:47

Аҳоли мурожаатлари депутатлар эътиборида

 Аҳоли мурожаатлари депутатлар эътиборида


Янги Наманган туманининг “Бунёдкор” маҳалласида Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров вилоят Кенгаши М.Алиханов, Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши раиси А. Хамраев ҳамда туман Кенгаши депутатларининг сайёр қабули ташкил этилди.



Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролар томонидан 40 га яқин мурожаат ва таклифлар билдирилди. Асосий мурожаатлар коммунал хизматлар, ижтимоий
масалалар, бандлик ҳамда ҳуқуқий масалаларга оид бўлди.



Қабул жараёнида айрим муаммолар жойида ҳал этилди, бир қатор мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этувчи масалалар эса назоратга олиниб, улар бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориладиган бўлди.



Таъкидланганидек, бундай сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқотни кучайтириш ва ҳудудлардаги муаммоларни тизимли ҳал этишга хизмат қилади.