Barcha yangiliklar
Депутатлар ташаббуси билан йўллар асфальтлаштирилди.
Gallery image 145590
Gallery image 145591
Gallery image 145592
Gallery image 145593
Gallery image 145594
MURODOV DALER DAVRON O‘G‘LI
14 May 2026
00:00

Депутатлар ташаббуси билан йўллар асфальтлаштирилди.

Вилоят Кенгаши котибияти бош мутахассиси С.Негмуратов Ғозғон шаҳар Кенгаши депутатларининг ташаббуслари натижасида Мармаробод маҳалласи ички кўчаларида асфальт ётқизиш ишлари билан яқиндан танишилди.

Хусусан, ҳозирда жами 2,1 км ички кўчалар асфальтлаштирилган бўлиб, мазкур ишлар аҳолининг кўп йиллик мурожаатлари ва депутатлар томонидан илгари сурилган таклифлар асосида йўлга қўйилган.

Ушбу лойиҳа натижасида маҳалла ички йўллари тартибга солиниб, транспорт ҳаракати енгиллашди, фуқаролар учун хавфсиз ва қулай ҳаракатланиш имкониятлари кенгайди.

Бунёдкорлик ишлари аҳоли томонидан илиқ кутиб олиниб, депутатлар ташаббуслари асосида амалга оширилаётган ишлар халқ томонидан мамнуният билан қўллаб-қувватланмоқда.

Мазкур ташаббуслар ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш, маҳалла қиёфасини замонавийлаштириш ҳамда аҳолининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилмоқда.