Barcha yangiliklar
Халқаро лойиҳалар ижроси, янги спорт аренаси ва депутат фаолияти диққат марказида.
Gallery image 145472
Gallery image 145473
Gallery image 145474
Gallery image 145475
Gallery image 145476
Gallery image 145477
Gallery image 145478
Gallery image 145479
YUSUPOV IBRATJON ISLOMJONOVICH
16 May 2026
09:04

Халқаро лойиҳалар ижроси, янги спорт аренаси ва депутат фаолияти диққат марказида.

"Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосарлари Б.Қурбонов ва З.Авязовалардан иборат ишчи гуруҳнинг Пахтаобод туманидаги ташрифи кенг қамровли ўрганишларга уланиб кетди.
Кун тартибидаги навбатдаги муҳим жараён — Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгаши депутати Н.Арсланованинг иш фаолияти ва сайловчилар билан олиб бораётган мулоқотлари самарадорлигини ўрганиш бўлди.

Ташрифнинг энг эътиборли қисмларидан бири — ҳудудда Жаҳон тараққиёт банки (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки) дастурига киритилган ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларининг боришини кўздан кечириш бўлди. Хусусан, ушбу нуфузли халқаро дастур доирасида мактаб ҳудудида барпо этилаётган замонавий ёпиқ спорт аренаси (спорт мажмуаси) қурилиш ишлари атрофлича кўздан кечирилди. Бу лойиҳа келгусида ўқувчи ёшларнинг ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам спорт билан мунтазам шуғулланишлари, соғлом ва баркамол бўлиб улғайишлари учун улкан имконият яратади.
Шунингдек, дастур доирасида амалга оширилаётган бошқа муҳим йўналишлар ҳам таҳлил қилинди:
Ўрганишлар якунида қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли якунлаш, дастурлар ижросида шаффофликни таъминлаш юзасидан тегишли тавсия ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.