Barcha yangiliklar
Битирувчи ёшларнинг мақсадлари қўллаб-қувватланди
Gallery image 145462
Gallery image 145463
Gallery image 145464
Gallery image 145465
Gallery image 145466
Gallery image 145467
Gallery image 145468
Gallery image 145469
Gallery image 145470
Gallery image 145471
YUSUPOV IBRATJON ISLOMJONOVICH
16 May 2026
09:02

Битирувчи ёшларнинг мақсадлари қўллаб-қувватланди

"Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг тиббий, ҳуқуқий ва ижтимоий билимларини ошириш ҳамда келажакдаги мақсадларига йўналтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Пахтаобод туманидаги 43-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Партиянинг Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосарлари Б.Қурбонов ва З.Авязова ҳамда Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгаши депутати Н.Арсланова мактабнинг 11-синф битирувчилари билан учрашдилар.

Тўғри касб танлаш ва келажак пойдевори.
Мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёшларга юртимизда олий таълим олиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ва касб-ҳунар эгаллаш учун яратилган кенг имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
“Сизлар — юртимизнинг эртанги кунисизлар. Ҳозирги энг катта вазифангиз — вақтни ғанимат билиб, замонавий билим ва касбларни пухта эгаллаш ҳамда юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб етишишдир”, — дея таъкидлади учрашув меҳмонлари.
Тадбир давомида депутат ва партия вакиллари ўқувчиларнинг орзу-истаклари, келажакдаги режалари билан қизиқдилар. Битирувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар, айниқса, олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш ва имтиёзлар борасидаги ўз фикрларини ўртоқлашиб, керакли тавсияларни олдилар.
Бу каби учрашувлар ёшларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларида ва тўғри ҳаётий йўл танлашларида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.