Barcha yangiliklar
Мустақиллик байрами арафасида шаҳримиз кўчаларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда
Gallery image 15691
Gallery image 15692
Gallery image 15693
Gallery image 15694
Gallery image 15695
Gallery image 15696
Gallery image 15697
ALLABERGANOV BABIR FARXADOVICH
22 Avg 2024
16:39

Мустақиллик байрами арафасида шаҳримиз кўчаларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Ойбек Бегимовга сайловчилар томонидан билдирилган мурожаатларга кўра, Дурунки маҳалласининг Аҳмад Яссавий кўчасида табиий газ ва электр энергияси таъминотидаги камчиликлар бартараф этилди. Депутат Ойбек Бегимов тегишли соҳа ходимларини жалб қилган ҳолда байрам арафасида маҳалла ҳудудида бир қатор хайрли ишларни амалга оширмоқда.

Маълум бўлишича, Аҳмад Яссавий кўчасидаги аҳолини табиий газ билан таъминловчи қувурларга фуқаролар томонидан ностандарт равишда уланишлар оқибатида айрим носозликлар юзага келган. Хусусан, таянч устунлари белгиланган оралиқларга ўрнатилмаганлиги ва етарли даражада таъминланмаганлиги сабабли табиий газ қувурларида осилиб қолиш ҳолати кузатилган. “Амударётумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан ушбу камчиликлар жойида бартараф этилди.