Barcha yangiliklar
Deputat faoliyatidan
Gallery image 142654
Gallery image 142655
TAUBAYEV KUVANISHBEK MIRZAKULOVICH
13 May 2026
09:11

Deputat faoliyatidan

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси А.Худайбердиев ҳамда туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси К.Таубаевлар ПФ-223-сонли Фармон асосида қабул қилинган туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш мақсадида туманда фаолият юритаётган “KAMRONBEK DILSHODBEK ASL NONLARI” оилавий корхонасида бўлиб, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди.

✅Ташриф давомида ушбу ойлавий корхонада ишлаб чиқариш қувватидан самарали фойдаланиш, маҳсулот сифати, санитария талабларига риоя этилиши ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

✅Мазкур корхонада бугунги кунда турли хилдаги нон ва нон маҳсулотлари тайёрланиб, аҳолига етказиб берилмоқда.

Депутат томонидан ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш, маҳсулот турларини кўпайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.