Barcha yangiliklar
Ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси амалда
Gallery image 142639
Gallery image 142640
Gallery image 142641
Gallery image 142642
Gallery image 142643
TAUBAYEV KUVANISHBEK MIRZAKULOVICH
13 May 2026
09:09

Ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси амалда

Ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси амалда

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси А.Худайбердиев ҳамда туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси К.Таубаевлар ПФ–223-сонли Фармон асосида қабул қилинган туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш мақсадида туманда фаолият юритаётган “OBOD KONIMEX CHASHMALARI” МЧЖ жунни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишди.

✅Ташриф давомида корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати, яратилган иш ўринлари, маҳсулот сифати ҳамда экспорт салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда мазкур корхонада 17 нафар ишчи-ходим доимий меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.

🏛Корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар мамлакатимизнинг ички бозорларига ҳамда ҳорижий мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Бу эса туманда экспорт ҳажмини ошириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.