Barcha yangiliklar
ТИББИЁТ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Gallery image 138596
Gallery image 138597
Gallery image 138598
Gallery image 138599
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
06 May 2026
15:31

ТИББИЁТ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ТИББИЁТ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

✍️Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг иш режасига асосан, Кенгаш депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич томонидан Ровут оилавий шифокорлик пункти фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш давомида муассасада аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, имтиёзга эга фуқаролар учун яратилган шароитлар ҳамда ахборот бурчакларининг ҳолати кўздан кечирилди.

Шунингдек, масъулларга қуйидаги масалалар юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди:

✔️ муассасанинг кириш қисми ва фойесида имтиёзли тоифадаги фуқаролар навбатсиз қабул қилиниши ҳақида эълонлар жойлаштириш;

✔️ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, байналминал жангчилар ва Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этиш иштирокчиларини профилактик кўрикдан тизимли ўтказиш;

✔️ имтиёзга эга фуқароларни зарур дори-дармон воситалари билан таъминлаш;

✔️ имтиёзли дори-дармон олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхатини ахборот бурчакларига жойлаштириш;

✔️ ҳарбий хизмат даврида орттирилган касалликлари кучайган байналминал жангчиларни стационар даволанишга йўналтиришда навбатсиз ордер ажратиш чораларини кўриш.

Депутат томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, айниқса, имтиёзга эга фуқароларга муносиб тиббий хизмат кўрсатиш доимий депутатлик назоратида бўлиши таъкидланди.