Barcha yangiliklar
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
Gallery image 136276
Gallery image 136277
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
02 May 2026
17:31

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашида доимий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли мурожаатларини ўрганиш, ижро интизоми ҳамда соҳаларда амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, комиссия аъзолари томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан масъул ташкилотлар ахборотлари эшитилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ижрони таъминлаш бўйича тегишли тавсия ва таклифлар берилди.

Йиғилиш давомида депутатлик назоратини кучайтириш, аҳоли мурожаатларига ўз вақтида муносабат билдириш ҳамда ҳудудларда амалий ўрганиш ишларини тизимли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.