Barcha yangiliklar
Deputat faoliyatidan
Gallery image 135040
Gallery image 135041
Gallery image 135042
Gallery image 135043
TAUBAYEV KUVANISHBEK MIRZAKULOVICH
01 May 2026
09:27

Deputat faoliyatidan

Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Рўзигул Муратова ўзи сайланган “Ибн Сино” сайлов округида маҳалла хотин-қизлар фаоли томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганди.

Ўрганиш жараёнида маҳаллада хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш, шунингдек, ёшлар тарбияси ва маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, хотин-қизлар фаолияти самарадорлигини янада ошириш, уларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва маҳаллада олиб борилаётган ишларни тизимли равишда давом эттириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.