Barcha yangiliklar
ДЕПУТАТ — АҲОЛИ ВА МАҲАЛЛА ЎРТАСИДАГИ МУСТАҲКАМ КЎПРИК
Gallery image 134691
Gallery image 134692
Gallery image 134693
Gallery image 134694
Gallery image 134695
Gallery image 134696
XAMDAMOV TOXIRBEK JAMSHID O‘G‘LI
30 Apr 2026
17:41

ДЕПУТАТ — АҲОЛИ ВА МАҲАЛЛА ЎРТАСИДАГИ МУСТАҲКАМ КЎПРИК

Миробод туманидаги “Темирйўлчилар” маҳалласида навбатдаги аҳоли муаммоларини ўрганиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Г.А. Агзамова, Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатлари М.Машарипов ва А. Каримов, “Темирйўлчилар” МФЙ раиси М. Рагимова ва маҳалла еттилиги иштирок этдилар.

Муаммоларга — вертикал ечим!

Йиғилишда аҳоли мурожаатларида депутатларнинг ролини ошириш масаласига алоҳида урғу берилди. Эндиликда туман даражасида ечими кечикаётган мураккаб масалалар — Вазирлик ва Республика миқёсида ҳал этилади. Айнан Миробод туманидан сайланган Олий Мажлис депутати Г.А.Агзамова ушбу масалаларни юқори инстанцияларга олиб чиқиш ва тизимли ҳал этиш бўйича ўз тавсия ҳамда ёрдамини кўрсатишини билдирди.

Натижа нима бўлади❓

Депутатлар нафақат эшитувчи, балки ижро ҳокимияти ва халқ ўртасидаги масъул бўғинга айланмоқда. Маҳалладаги ҳар бир мурожаат синчиклаб ўрганилиб, уларни ҳал этишнинг аниқ механизмлари тушунтирилди.

Йиғилиш якунида: 8-Наврўз сайлов округи депутати М.Машарипов «Темирйўлчилар» МФЙнинг ўз биносига эга бўлиши учун масъул идораларга депутатлик сўрови юборадиган бўлди. Мазкур масала депутатнинг шахсий назоратига олинди!

Бизнинг мақсадимиз — муаммоларни қоғозда эмас, амалда, халқимизнинг розилиги билан ечишдир!