Barcha yangiliklar
#Deputat faoliyati#
Gallery image 14361
Gallery image 14362
Gallery image 14363
Gallery image 14364
Gallery image 14365
Gallery image 14366
NOROV JAMSHID ERKINOVICH
30 Iyul 2024
11:39

#Deputat faoliyati#

 Сайёр қабулда Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси раиси Р.Муродов, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Д.Раджабовалар иштирок этдилар. 

Сайёр қабулда аҳоли томонидан бола пули нафақаси, моддий ёрдам ажратилиши, жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдам, уй-жой таъмири учун кредит ажратилишидаги муаммолар бўйича мурожаатлар кўтарилди.  

Депутатлар муаммолар ечими юзасидан тегишли мутассади раҳбарларга хат юборилишини ҳамда аҳолига натижаси тўғрисида маълумот берилишини билдирди.