Barcha yangiliklar
Сенат қарори ижроси амалда: ҳудудларда ўрганиш ишлари изчил давом этмоқда
Gallery image 133692
Gallery image 133693
Gallery image 133694
Gallery image 133695
Gallery image 133696
Gallery image 133697
Gallery image 133698
ORIFBAYEV ORIFJON ODILJON O‘G‘LI
29 Apr 2026
15:44

Сенат қарори ижроси амалда: ҳудудларда ўрганиш ишлари изчил давом этмоқда

Хусусан, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати Н. Имамова, шунингдек, Уйчи туман Кенгаши раиси Г. Ҳакимова ҳамда котибият мудири Н. Дедахановалар томонидан Уйчи туманида инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар жойига чиқиб ўрганилди.

Жумладан, 21-мактабда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларининг бориши, яратилган шарт-шароитлар, қурилиш сифати ҳамда белгиланган муддатларга риоя этилиши ҳолати атрофлича таҳлил қилинди. Шу билан бирга, таълим муассасасида ўқувчилар учун қулай ва замонавий инфратузилмани шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, қурилиш ишлари сифатини янада ошириш ҳамда белгиланган муддатларда якунлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.