Barcha yangiliklar
Адлия бўлими ва ФҲДЁ бўлими фаолияти  ўрганилди.
Gallery image 133674
Gallery image 133675
Gallery image 133676
Gallery image 133677
Gallery image 133678
ORIFBAYEV ORIFJON ODILJON O‘G‘LI
29 Apr 2026
15:38

Адлия бўлими ва ФҲДЁ бўлими фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида мазкур идораларда аҳолига кўрсатилаётган ҳуқуқий хизматлар сифати, фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби, давлат рўйхатидан ўтказиш хизматларининг ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек, фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар таҳлил қилинди.

Шу билан бирга, ходимларнинг фаолияти самарадорлиги, қонун ҳужжатлари ижроси ўрганилди. Ташриф доирасида фуқаролар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди ҳамда амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Якунларига кўра, келгусида адлия органлари ва ФҲДЁ бўлимлари фаолиятини янада такомиллаштириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш бўйича келишувга эришилди.