Barcha yangiliklar
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ МАКТАБ ФАОЛИЯТИ ВА МАВЖУД МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
Gallery image 131921
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
27 Apr 2026
10:04

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ МАКТАБ ФАОЛИЯТИ ВА МАВЖУД МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ

 ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ

МАКТАБ ФАОЛИЯТИ ВА МАВЖУД МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ашуров Алишер Иномович томонидан сайлов округида жойлашган 61-сонли умумтаълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ташриф давомида мактабдаги мавжуд муаммолар, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда таълим муассасасининг моддий-техник базаси ҳолати кўздан кечирилди.

Шунингдек, мактаб кутубхонаси фаолияти, ўқувчиларнинг китобхонликка бўлган қизиқишини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Айниқса, якка тартибда таълим олувчи ёшларни китоблар билан таъминлаш ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганиш давомида аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди ҳамда уларни ҳал этиш бўйича депутатлик назорати ўрнатилиши белгиланди.