Barcha yangiliklar
Бандлик ва камбағалликни қисқартириш ишлари
Gallery image 131299
Gallery image 131300
Gallery image 131301
Gallery image 131302
Gallery image 131303
Gallery image 131304
Gallery image 131305
Gallery image 131306
Gallery image 131307
YUSUPOV IBRATJON ISLOMJONOVICH
24 Apr 2026
17:06

Бандлик ва камбағалликни қисқартириш ишлари

7-Наврўз сайлов округидан сайланган депутат Чингизбек Давронович Ахмедов, депутат Ф.Мирзарахимова ҳамда котибият бош мутахассиси А.Отажоновлар иштирокида Нарўз МФЙда аҳолини камбағалликдан чиқариш ва бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, ҳудудда бугунги кунда 48 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Жорий йилда ҳоким ёрдамчиси томонидан тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 16 нафар фуқарога жами 255 млн сўм имтиёзли кредит ажратилган.

36 нафарга 3,6 гектар ер ажратилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда.

Камбағаллик рўйхатидаги 27 та оиланинг 6 тасига ускуналар берилган, 4 нафарига кредит ажратилган, 7 нафари иш билан таъминланган.

Амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирлар натижасида маҳаллада камбағаллик даражаси 1,5 фоизни ташкил этмоқда.