Barcha yangiliklar
Депутат назорати ва маҳаллабай ишлаш тизими
Gallery image 131100
Gallery image 131101
Gallery image 131102
Gallery image 131103
Gallery image 131104
Gallery image 131105
XAMDAMOV TOXIRBEK JAMSHID O‘G‘LI
17 Apr 2026
16:11

Депутат назорати ва маҳаллабай ишлаш тизими

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг “Ҳафталик иш режаси”га асосан, депутат Б.Болтаева “Қорасув” МФЙда бўлиб, маҳалла еттилиги билан учрашди.

Учрашув давомида:

Ижтимоий соҳадаги муаммолар 24 та тавсиявий сўровнома асосида атрофлича ўрганилди.

Маҳалла еттилиги билан Вазирлар Маҳкамасининг ҳоким ёрдамчилари фаолияти (450-сонли қарор) ҳамда "Ижтимоий реестр"даги оилаларни қўллаб-қувватлаш (35-сонли қарор) бўйича белгиланган муҳим вазифалар ижроси юзасидан мулоқот қилинди.

Яхши хушхабар:

Суҳбат давомида депутат Миробод туман Кенгаши томонидан тасдиқланган 2026 йил учун ички хўжалик йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш бўйича манзилли рўйхат ҳақида маълумот берди. Бу эса ҳудуддаги инфратузилмани яхшилашда муҳим қадам бўлади.

Халқ вакиллари маҳаллалардаги ижтимоий масалаларни доимий назоратга олиб бормоқда.