Barcha yangiliklar
Аҳолини бандлигини таъминлаш ишлари таҳлили
Gallery image 130310
Gallery image 130311
Gallery image 130312
YUSUPOV IBRATJON ISLOMJONOVICH
23 Apr 2026
18:21

Аҳолини бандлигини таъминлаш ишлари таҳлили

Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгаши депутати Ф.Мирзарахимоваҳамда котибияти бош мутахассиси А.Отажонов биргаликда Шомат МФЙда аҳолини камбағалликдан чиқариш ва бандликка кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Хусусан, жорий йилда маҳаллада ҳоким ёрдамчиси томонидан тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 28 нафар фуқарога жами 385 млн сўм имтиёзли кредит ажратилган. Шунингдек, 2 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилган. 10 нафар фуқаролар иш билан таъминланишга кўмак берилган.

2 нафар тадбиркорларнинг фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашилган, уларга 85 млн имтиёзли кредит ажратилиб, ҳозирда 7 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таминланган.

Маҳаллада 16 та оила камбағаллик рўйхатига киритилган бўлиб, бу кўрсаткич 2,2 фоизни ташкил этмоқда. Ушбу оилалар учун алоҳида “индивидуал дастур” ишлаб чиқилган бўлиб, дастур асосида манзилли ишлар амалга оширилмоқда.