Barcha yangiliklar
Муносабат
Gallery image 130175
Gallery image 130176
Gallery image 130177
Gallery image 130178
Gallery image 130179
YUSUPOV IBRATJON ISLOMJONOVICH
23 Apr 2026
17:06

Муносабат

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Пахтаобод тумани Обод МФЙ ҳудудида жойлашган 50-оилавий поликлиникадаги ҳолатлар юзасидан танқидий постлар эълон қилинди.

Мазкур ҳолат эътиборсиз қолдирилмади.

Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашининг доимий комиссияси раиси Қўчқаров Махаммадқодир Қобилжонович ҳамда ҳудуд депутати Шухратжон Тўхтасинович Умаров томонидан муассасадаги ҳолатлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъул ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ишлар изчил давом эттирилади.

Фуқароларнинг мурожаатлари ва ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрлар доимий эътиборда.