Barcha yangiliklar
“Соҳил” маҳалласи - янги қиёфа сари
Gallery image 129324
Gallery image 129325
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
23 Apr 2026
09:35

“Соҳил” маҳалласи - янги қиёфа сари

“Соҳил” маҳалласи - янги қиёфа сари 

“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастури доирасида “Соҳил” маҳалласида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Лойиҳага мувофиқ, маҳалла ҳудудида маҳалла еттилиги учун янги маъмурий бино, кўп қаватли уй-жойлар, соғломлаштириш маркази, сартарошхона, болалар боғчаси, кутубхона ҳамда IT маркази биноларини барпо этиш, шунингдек, ички йўлларни асфалтлаш ва замонавий хиёбон ташкил этиш режалаштирилган.

Бугун туман ҳокими, халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати А.Нажмиддинов маҳаллада бўлиб, жараён билан танишди.

Ўрганишлар давомида Дастур ижросини сифатли ва белгиланган муддатларда таъминлаш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Ҳозирги кунда ҳудудда эски биноларни бузиш ишлари олиб борилмоқда.