Barcha yangiliklar
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ
Gallery image 129291
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
23 Apr 2026
09:25

ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан сайлов округида жойлашган Қуйи Қораполвон маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий ходим фаолияти депутат назоратига олинди.

🔍 Ўрганиш жараёнида маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами билан ишлаш ҳолати, манзилли ёрдам кўрсатиш тизими ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги таҳлил қилинди.

👥 Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш ва ижтимоий хизматлар сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.