Barcha yangiliklar
Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгашининг 21-сессияси бўлиб ўтди.
Gallery image 128191
Gallery image 128192
Gallery image 128193
Gallery image 128194
Gallery image 128195
Gallery image 128196
Gallery image 128197
Gallery image 128198
Gallery image 128199
Gallery image 128200
Gallery image 128201
Gallery image 128202
Gallery image 128203
Gallery image 128204
Gallery image 128205
Gallery image 128206
Gallery image 128207
Gallery image 128208
Gallery image 128209
MADAMINOV SHERZODBEK KOBILJONOVICH
21 Apr 2026
15:59

Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгашининг 21-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни туман Кенгаши раиси М.Туйчиева олиб борди. 

Унда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлигини ошириш, мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини кучайтириш, маҳаллий бюджет ижроси ҳамда инфратузилмани яхшилашга қаратилган муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Сессия давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари ижроси юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахборот ва ҳисоботлари эшитилиб, жумладан, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчилик профилактикаси, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати, маҳаллий бюджет параметрларига киритилган ўзгаришлар, қўшимча манба маблағларини самарали йўналтириш, мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан тақдимот ва ахборотлар тингланди.

Муҳокамалар якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, масъул ташкилот ва идораларга аниқ вазифа ва топшириқлар белгиланди.