Barcha yangiliklar
“Обод” маҳалласида амалий ишлар олиб борилмоқда
Gallery image 127570
Gallery image 127571
Gallery image 127572
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
21 Apr 2026
10:26

“Обод” маҳалласида амалий ишлар олиб борилмоқда

“Обод” маҳалласида амалий ишлар олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ–49-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон туманида “оғир” тоифага киритилган маҳаллаларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу асосда, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ушбу ҳудудда олиб борилаётган амалий ишлар билан танишди.

Мазкур маҳаллаларда аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш, мавжуд инфратузилмани ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини янгилаш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида жами 12 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилган.

Айни пайтда дастур доирасида “Обод” маҳалласида қатор амалий ишлар бошланган бўлиб, жумладан, “OZOD” МЧЖ томонидан 600 миллион сўм маблағ ҳисобидан 1 километр узунликдаги канализация тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Бу каби ишлар маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига қулай шарт-шароит яратиш ҳамда ҳудудни комплекс ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.