Barcha yangiliklar
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Gallery image 127495
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
21 Apr 2026
09:50

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Аралов Латифжон иштирокида Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли мурожаатлари ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар тингланиб, уларнинг мазмун-моҳияти атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, мурожаатларни жойида ҳал этиш имкониятлари кўриб чиқилиб, айрим масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга вазифалар белгилаб берилди.

Шу билан бирга, мурожаатларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш, аҳоли муаммоларини бартараф этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгиланди.

Бу каби учрашувлар аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ҳамда жойлардаги ижтимоий масалаларни тизимли равишда бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.