Barcha yangiliklar
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Gallery image 127466
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
21 Apr 2026
09:36

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мирзалиев Хабибулло Авазбекович томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган Дўстлик маҳалласида бўлиб, маҳаллада фаолият юритаётган “маҳалла еттилиги” аъзолари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида маҳаллада ижтимоий-иқтисодий ҳолат, аҳоли муаммолари, бандликни таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизими юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, “маҳалла еттилиги” томонидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар самарадорлиги таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликлар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Депутат томонидан маҳаллада аҳоли муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, фуқаролар билан мулоқотни кучайтириш ҳамда ҳамкорликдаги ишларни янада самарали ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.