Barcha yangiliklar
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Gallery image 127461
Gallery image 127462
Gallery image 127463
Gallery image 127464
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
21 Apr 2026
09:33

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

 МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мирзалиев Хабибулло Авазбекович томонидан сайлов округида жойлашган 29-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ташриф давомида муассасада тарбияланаётган болалар учун яратилган шарт-шароитлар, озиқ-овқат таъминоти ва унинг сифати, кунлик таомнома ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳолати кўздан кечирилди.

Шунингдек, болалар билан олиб борилаётган таълим-тарбия машғулотлари, уларнинг мазмун-моҳияти ва самарадорлиги ўрганилиб, болаларнинг жисмоний ва интеллектуал ривожланишига қаратилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганиш жараёнида муассаса ходимлари билан мулоқот қилиниб, мавжуд муаммолар ва таклифлар муҳокама этилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, болалар учун янада қулай ва хавфсиз муҳит яратиш ҳамда таълим-тарбия сифатини ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди