Barcha yangiliklar
МАКТАБ СПОРТ ЗАЛИДАГИ ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ
Gallery image 127456
Gallery image 127457
Gallery image 127458
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
21 Apr 2026
09:29

МАКТАБ СПОРТ ЗАЛИДАГИ ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ

МАКТАБ СПОРТ ЗАЛИДАГИ ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Миразимов Рустамжон Ғуломович ҳамда Деҳқонобод МФЙ нуронийлари иштирокида Янгиқўрғон туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, спорт зали ва ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланиши учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Ташриф давомида спорт иншоотларининг ҳолати, мавжуд жиҳозлар ва улардан самарали фойдаланиш даражаси кўздан кечирилди. Шунингдек, мактабда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни спортга жалб қилиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Аниқланишича, маҳаллада уюшмаган ёшлар учун белгиланган вақтларда спорт тадбирлари ва мусобақаларни ташкил этиш йўлга қўйилган. Бу эса ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, уларни турли салбий иллатлардан ҳимоя қилиш ҳамда иқтидорини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ташриф якунида ушбу йўналишдаги ишларни янада кенгайтириш, спорт тадбирларини тизимли равишда давом эттириш ва ёшларни спортга кенг жалб этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.