Barcha yangiliklar
ҚАРОР ИЖРОСИ — ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
Gallery image 126561
ABDUFATOYEV ABDURAXIM ABDUKARIMZODA
20 Apr 2026
09:01

ҚАРОР ИЖРОСИ — ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги “Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда ички хўжалик йўллари инфратузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 665-сон қарори ижроси Сўх туманида амалий ишлар билан таъминланмоқда.

Хусусан, депутат ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамкорлигида Сарибозорча МФЙ Себзор кўчасида 200 метр масофага асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Мазкур ишлар аҳолига қулай шароит яратиш, йўл инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ҳудудларни ободонлаштиришга хизмат қилмоқда.

Қарор ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар депутат назоратида давом эттирилмоқда