Barcha yangiliklar
Котибият фаолияти ва унда яратилган шарт-шароитлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Gallery image 126317
Gallery image 126318
Gallery image 126319
Gallery image 126320
ORIFBAYEV ORIFJON ODILJON O‘G‘LI
18 Apr 2026
12:22

Котибият фаолияти ва унда яратилган шарт-шароитлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида котибиятнинг иш фаолиятини ташкил этиш ҳолати, ҳужжатлар айланмаси, депутатлар фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш даражаси ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими таҳлил қилинди. Шунингдек, ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари, моддий-техник база, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланганлик ҳолати ҳам кўздан кечирилди.

Котибият фаолиятини янада такомиллаштириш, иш самарадорлигини ошириш, замонавий бошқарув усулларини жорий этиш ва аҳоли билан ишлаш тизимини янада яхшилаш юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар билдирилди.

Мазкур ўрганиш натижалари асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда илғор тажрибаларни кенг жорий этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.